22:50 / 22.08.2016
6905

Брюсселда аёл автобус йўловчиларига ҳужум қилди

Брюсселда мачете (узун пичоқ) билан қуролланган аёл автобуснинг 3 йўловчисига ҳужум қилди. Оқибатда 2 нафар йўловчи жароҳат олган, деб хабар бермоқда RT.

Воқеада Брюсселнинг Укль туманида содир бўлган.

Маҳаллий полиция аёлни қўлга олиш вақтида уни ўқотар қуролдан жароҳатлаган. Баъзи маълумотларга кўра, аёл осиёликларга хос қиёфага эга бўлган ва эҳтимол руҳий касал бўлиши мумкин.

Айни вақтда воқеа юз берган кўча ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари томонидан ўраб олинган. 

 

Top