10:43 / 23.08.2016
21961

Шимолий Корея Ўзбекистондаги элчихонасини ёпди

Шимолий Корея МДҲ ҳудудида ўз миссияларини қайта кўриб чиқиш доирасида Ўзбекистондаги элчихонасини ёпди. Бу ҳақда "Ёнҳап" агентлиги Тошкентдаги дипломатик манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Манба маълумотига кўра, Тошкентдаги Шимолий Корея элчихонасини ёпиш қарори бир ой олдин қабул қилинган, бу қарор сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирда МДҲ давлатлари ҳудудида Шимолий Корея дипломатик ваколатхоналари фақатгина Россия ҳудудида фаолият юритмоқда: Москвада элчихона, Санкт-Петербургда бош консулхона ва Хабаровскда консулхона.

Маълумот учун, Шимолий Корея 1998 йилда Қозоғистондаги элчисини ортга чақириб олганди.

Top