14:37 / 27.08.2016
17855

Бишкек аҳолиси МДҲ саммити сабаб қуриган арчаларни бўяб кетишаётгани ҳақида маълум қилди

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бир кечанинг ўзида Ата-Бейит мажмуасидаги арча ва туиларнинг бир томони ўзгариб қолди, яъни кўчатларнинг олд қисми яшил, орти эса сариқ рангда. 

Маҳаллий ишчининг тасдиқлашича, арчаларнинг рангини “спрейли киши” ўзгартирган. У ўтган-кетганларга “кўчатларга ўғит ва витамин бераётганини айтган”.

“Спрейли эркак” барчанинг кўз олдида баллонлар бўшагунча кўчатларга нимадир сепган, сўнгра номаълум йўналишга қараб кетган. У ўз ишини тугатиб қўйиш-қўймаслиги номаълум.

Айрим манбаларнинг қўшимча қилишича, Бишкекдаги айрим уйларга деразаси билан қўшиб ранг берилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Бишкекда МДҲ президентлари саммити бўлиб ўтади.

Top