Уларнинг сўзларига кўра, бугун, 17 январ куни соат 11:00 лар атрофида Ми-8 ҳарбий вертолёти «Фрунзе-1» ҳудудидаги Дўстук мавзеси яқинида қулаган. 

Манбаларнинг дастлабки маълумотларига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, бортдаги яна етти киши жароҳатланган.

Воқеа ҳарбий машғулотлар вақтида содир бўлган.