17:18 / 28.08.2016
20034

“Йил имоми – 2016” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Фото: muslim.uz

“Йил имоми – 2016” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йил 15 апрелдаги 01А/19 сонли буйруғи ҳамда Низомидан келиб чиққан ҳолда вилоят вакиллиги қошида ташкил қилинган “Махсус Ҳайъат” томонидан 2016 йилнинг  22 август куни Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжид биносида шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган имом-хатиблар ўртасида ўтказилди. Мазкур босқичда жами 15 нафар имом-хатиб иштирок этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб портали.

Фото: muslim.uz
Фото: muslim.uz

Ҳакамлар имом-хатибларни билет саволларига жавоблари, шунингдек, ўз устида ишлаши, изланиши, ОАВда долзарб мавзуларда чиқишлари, масжидда амалга оширган ободонлаштириш ишлари, имомнинг фаолияти давомида эришган ютуқлари, маърузаларининг таъсирчанлиги ва бошқа фазилатларини инобатга олиб, баҳоладилар.

Фото: muslim.uz
Фото: muslim.uz

Танлов якунига кўра 50 баллик тизимда Оҳангарон туман “Абдуқаххор Махсум” жоме масжиди имом-хатиби, Акмалов Абдулхаким Мажитович 45.4 бални қўлга киритиб 1-ўринни эгаллади. Қибрай тумани “Саъдулла ота” жоме масжиди имом-хатиби, Мирхамидов Обид Мирғофир ўғли 45 бални қўлга киритиб 2-ўринни эгаллади. Зангиота тумани “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби, Шокиров Илёс Абдисаидович 44 бални қўлга киритиб 3-ўринни эгаллади. Танлов ғолиблари – Оҳангарон тумани “Абдуқаххор Махсум” жоме масжиди имом-хатиби, Акмалов Абдулхаким Мажитович танловнинг республика босқичига иштирок этиш учун йўлланма олди.

Фото: muslim.uz
Фото: muslim.uz

 

Top