Спорт | 17:00 / 30.08.2016
5611
1 дақиқада ўқилади

Ҳартнинг агенти мижозининг янги жамоаси номини маълум қилди

«Манчестер Сити» жамоаси дарвозабони Жо Ҳартнинг агенти Жонатан Барнетт ўз мижози фаолиятини «Торино»да давом эттириши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

29 август куни 29 ёшли футболчи туринликлар жамоаси билан музокаралар ўтказиш учун Англия терма жамоаси қароргоҳини тарк этгани маълум бўлганди.

«Ҳа, Ҳарт «Торино» учун ўйнайди. Келишув якунига етиш арафасида. Жо туринликлар сафига ўтишга рози. «Манчестер Сити» ҳам уни қўйиб юборишга тайёр» , дея агентнинг сўзларини келтирган Tuttosport.

Бундан олдинроқ, футболчи клуб раҳбариятидан ўзини «Торино» жамоасига 1 мавсум учун ижарага беришларини сўрагани маълум қилинганди. Жамоа унинг 1 йиллик маоши - 135 минг фунтлик маблағнинг асосий қисмини тўлаб беришга тайёр.

Манба: Tribuna.uz