Жаҳон | 01:02 / 30.08.2016
5901
1 дақиқада ўқилади
Оқ уй Обама ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкинлигини маълум қилди
Оқ уй АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин Пекиндаги G20 саммитида "турли масалаларни ҳал қилиш" учун норасмий учрашув ўтказишлари мумкинлигини тахмин қилди. Саммит 4 сентябрда бошланади.
Таъкидланишича, Оқ уй икки етакчи орасида расмий учрашув бўлиши ҳақида маълумотга эга эмас.
Аввалроқ Обама 4 сентябрда Пекинда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиши мумкинлиги маълум қилинганди.