Жамият | 19:44 / 04.09.2016
59098
1 дақиқада ўқилади

Кун фотоси: Туркманистон президенти қўриқчилари немисларга ишонмади

29 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Германия федератив республикасига ишчи ташриф билан борди.

Унинг ГФР канцлери Ангела Меркель билан учрашуви вақтида президент соқчилари мезбонлар томонидан қўйилган сувни хавфсизлик нуқтаи-назаридан Туркманистондан олиб келинган сувга алмаштиришди. Бу ҳолат тасвирланган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид