Спорт | 00:30 / 08.09.2016
7649
1 дақиқада ўқилади

Москвада муқобил Паралимпиада очилиш маросими бўлиб ўтди

Москвада 7 сентябрда муқобил Паралимпия ўйинлари тантанали равишда очилди. Бу мусобақалар Бразилиядаги Паралимпия ўйинларидан допинг можароси туфайли тўлиқ таркибда четлатилган россиялик спортчилар учунгина ташкил этилди. 

Бразилияга 263 нафар россиялик спортчи бориши керак эди. Маълум қилинишича, муқобил Паралимпиаданинг асосий ғояларидан бири россиялик спортчиларнинг кучини бутун дунёга кўрсатишдан иборат.

Паралимпия ўйинлари очилишида Россия Паралимпия қўмитаси раҳбари Владимир Лукин иштирок этди. Москва Паралимпиадаси иштирокчилари олдида Россиянинг таниқли артистлари чиқишди.

Рио-де-Жанейродаги Паралимпия ўйинлари очилиши маросими ҳам 7 сентябрга белгилан. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид