10:49 / 09.09.2016
6355

Мендез: Барчага "сюрприз" тақдим этмоқчимиз

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбиянинг Кали шаҳрида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Терма жамоа Калидаги "Колизео Эль Пуэбло" спорт мажмуасида биринчи расмий машғулотини ўтказди. Машғулотдан сўнг бош мураббий Хосе Мария Мендез ва жамоа сардори Артур Юнусовлар биринчи тур ўйинидан олдинги матбуот анжуманида иштирок этишди.

А.Юнусов: "Биринчи мақсадимиз - гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш. Ушбу мақсадга эришиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз". 

Х.М.Мендез: "Бизни аутсайдерлар қаторида кўришмоқда, аммо бу нарса бизга қўл келиши мумкин. Гуруҳимиз кучли, лекин биз барчага "сюрприз" тақдим этмоқчимиз.

Муваффақиятли иштирок, Ўзбекистонда футзални янада ривожланишига туртки беради. Мен шогирдларимга ишонаман.

Панама кучли жамоа, аммо биринчи ўйин жуда муҳим ахамиятга эга. Ғалаба биз томонда бўлади деб умид қиламан".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турни Калидаги "Колизео Эль Пуэбло" спорт мажмуасида Панамага қарши ўтказишади. Учрашув маҳаллий вақт билан 10 сентябрь куни 18:00 (Тошкент вақти билан 11 сентябрь 04:00)да бошланади.

Мавзуга оид
Top