Жаҳон | 06:49 / 10.09.2016
6557
1 дақиқада ўқилади
Бағдоддаги портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Бағдод шарқидаги савдо маркази яқинида ичида портловчи модда бўлган автомобиль портлади. Бунинг оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда RT нашри хабар бермоқда.
Бундан ташқари, портлаш оқибатида камида 30 киши жароҳат олди. Ҳозирча ҳеч қайси бир террорчилик гуруҳи портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.