18:04 / 11.09.2016
17703

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Орзу лайнери» илк халқаро рейсни амалга оширди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Boeing 787-8 самолёти Олмаота аэропорти қабул қилган илк Dreamliner бўлди.

Миллий авиакомпаниянинг «Орзу лайнери» 9 сентябрь куни соат 19:00да Тошкент аэропортидан учиб, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортига муваффақиятли равишда қўнди.

Авиакомпания матбуот хизмати маълум қилишича, янги лайнерни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари, аэропорт раҳбарияти, маҳаллий вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари кутиб олган.

«Олмаота халқаро аэропорти Boeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолётни илк маротаба қабул қилди ва хизмат кўрсатди», — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси янги Boeing-787-8 Dreamliner самолётини 5 сентябридан бошлаб эксплуатация қила бошлади. 

5—6 сентябрь кунлари янги лайнер «Тошкент — Урганч», «Урганч — Бухоро», «Бухоро — Тошкент» йўналишлари бўйлаб парвозларни амалга оширди.

Dreamliner 7 сентябрь куни илк бор Навоийга, 9 сентябрь куни Нукусга учди.

Мавзуга оид
Top