11:36 / 12.09.2016
9035

Ижтимоий тармоқларда Клинтон хоним президентлик пойгасидан чиқиши кераклиги муҳокама қилинмоқда

АҚШ президентлиги учун сайловда Демократик партиядан номзод ҳисобланмиш Ҳиллари Клинтон 9/11 қурбонларини хотирлаш учун ташкил этилган маросим вақтида ўзини ёмон ҳис қилиб, маросимни тарк этишга мажбур бўлди.

Аввалига унинг сайловолди кампанияси штаби вакиллари сиёсатчи "иссиқ ҳарорат" туфайли ўзини ёмон ҳис қилгани ҳақида айтишди. Лекин кейинроқ шифокорлар Клинтон хонимга пневмония ташхисини қўйишди.

Бу ҳодисалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилмоқда.

"О, худойим! Марҳамат, бу бечора аёл президентлик пойгасидан чиқсин", дея ёзган твиттер фойдаланувчиларидан бири.

"Агар Ҳиллари 77 даража иссиққа (Фаренгейт бўйича, бу Цельсий бўйича 25 даражага тенг) ўзини йўқотса, у биз аввал ўйлаганимиздан кўра жиддийроқ хаста экан", дея ёзган яна улардан бири.

"Мана, президентлик пойгасидан қолган нарса", дея твиттер фойдаланувчиларидан бири Ҳиллари Клинтон хоним ўз автомобилига йўналган вақтда ечилиб қолган туфлиси суратини жойлаштирган.

"Соғлиги ёмонлиги очиқ-ойдин кўриниб турган паллада, уни ҳеч ким президентлик учун курашишга ундамайди", дейилган твитлардан бирида.

Эндиликда Ҳиллари Клинтондан ўз соғлиги тўғрисидаги барча маълумотларни маълум қилиши талаб этилади.

Top