Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабаси пневмониядан вафот этди. 20 ёшли йигит касалликка чалинганига бир ҳафта бўлган. У шифокорлар ёрдамига қарамай, ўз уйида вафот этган.
2 декабр куни соат 12:00 атрофида Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабаси ўткир зотилжам (пневмония)дан вафот этди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олийгоҳнинг Даволаш факультети 1-босқич 112 «Б» гуруҳ талабаси бўлган А.А. пневмония асоратлари бошлаганидан буён даво чораларини кўриб келган. Аммо шанба куни тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, вафот этган.
Академия филиали матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар беришича, йигит касалликка чалинганига 1 ҳафтача бўлган. У ўз уйида вафот этган.
Тегишли идора ва вазирликка маълумотлар етказилган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Хулосалар аниқ бўлганидан кейин қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
10:52 / 25.06.2025
Урганч шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
20:35 / 01.04.2025