«2022 йил 7 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 230401 (+773) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда февраль ойи бошида касалликнинг навбатдаги тўлқини ортга қайта бошлади, 3 февраль куни илк бор кунлик ҳолатлар мингдан камайгани (+926) хабар қилинганди. Шундан буён кунлик ҳолатлар мингдан ошмади - 4 февраль куни 961, 5 февраль куни 912, 6 февраль куни 887, 7 февраль куни 832 ҳолат қайд этилганди.
Шу билан бирга Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари юқорилигича қолмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 22 нафари Андижон вилоятида,
- 22 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 14 нафари Наманган вилоятида,
- 40 нафари Самарқанд вилоятида,
- 7 нафари Сирдарё вилоятида,
- 23 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 34 нафари Фарғона вилоятида,
- 15 нафари Хоразм вилоятида,
- 105 нафари Тошкент вилоятида,
- 445 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 27 нафар,
- Бухоро вилоятида 34 нафар,














