Жаҳон | 09:52 / 15.09.2016
6100
2 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Хавфсизлик кенгашида ислоҳотлар ўтказиш вақти келганини айтди

БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг фикрича, БМТ Хавфсизлик кенгашида ислоҳотлар ўтказиш вақти келди.

"Хавфсизлик кенгаши ислоҳ қилиниши – демократик ва кўп вакиллик томонга ўзгариш вақти келди", деб айтди бош котиб матбуот-анжуманда. Унинг айтишича, БМТга асос солингандан бери кенгаш бор-йўғи бир марта ўзгартирилган.  

Пан Ги Муннинг айтишича, ислоҳотлар бўйича турли давлатлар гуруҳларидан турли таклифлар билдирилмоқда, бироқ "фикрлар мос келмаяпти".

Шундай таклифлардан бири Франция ва Мексикадан билдирилган, бу давлатлар БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари томонидан тақиқлов қўйиш ҳуқуқининг қўлланишини чеклашни таклиф қилишмоқда. 

Таклифга кўра, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан инсонийликка қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ва геноцид аломатларига эга вазиятлар кўрилган тақдирда кенгашнинг доимий аъзолари – Россия, АҚШ, Хитой, Франция ва Буюк Британия томонидан тақиқлов қўйиш ҳуқуқини қўллаш чекланади. 

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркиннинг таъкидлашича, Москва учун кенгашнинг ҳозирги доимий аъзолари ҳуқуқлари, жумладан тақиқлов ҳуқуқининг чекланишига олиб келувчи исталган фикрлар номақбул ҳисобланади.

Мавзуга оид