18:34 / 16.09.2016
6884

2016 йилнинг энг иссиқ ойи қайси эканлигига ойдинлик киритилди

Халқаро метеокузатувлар хулосасига кўра 2016 йилнинг энг иссиқ ойи сифатида август эътироф этилган. Ушбу ойда ҳавонинг ўртача ҳарорати 1951-1980 йилларга қараганда Цельсий бўйича 0,98 даража юқори бўлган. Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилоти хабар бермоқда.

"Одатда июль ойи ўта юқори ҳароратли ой бўлади, аммо 2016 йилда унинг ўрнида август йилнинг энг иссиқ ойи сифатида эътироф этилди, - деди ташкилот вакили Клэр Нюллис. – Жорий йилнинг август ойи ҳарорати 2014 йилнинг шу ойига қараганда Цельсий бўйича 0,16 даража юқорироқ иссиқ бўлди".

Ташкилот расмий вакилининг маълумотига кўра, иссиқ ҳаво ҳарорати Европанинг айрим ҳудудларида сентябрь ўрталарида ҳам давом этмоқда. Масалан, ана шундай ҳолатлар Буюк Британиянинг Кент графлигида 34,4 даражани, Данияда эса 29,9 даражани ташкил этган.

Top