Спорт | 00:00 / 19.09.2016
6026
1 дақиқада ўқилади

"Ал Жаиш" мавсумни ғалаба билан бошлади, Рашидов гол киритди

Қатар Юлдузлар Лигасининг янги мавсум баҳслари старт олди. 

Дастлабки турда "Ал Жаиш" жамоаси ўз майдонида "Ал Вакра"га қарши баҳс олиб борди ҳамда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Сардор Рашидов гол киритишга эришди. Кейинчалик Ромариньо пенальтидан тўп киритиб, "Ал Жаиш"нинг ғалабасига ҳисса қўшди. 

Учрашувнинг 89-дақиқасида Рашидов заҳирага олинди. Шу тариқа, "Ал Жаиш" мавсумни ғалаба билан бошлади.

"Ал Жаиш" - "Ал Вакра" - 2:1

Голлар: Сардор Рашидов, 26, Ромариньо, 52 пен - Оливейра, 74. 

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш