09:28 / 19.09.2016
6130

«Эмми» талқини бўйича энг яхши комедик актёрлар аниқланди

АҚШнинг Лос-Анжелес (Калифорния штати) шаҳрида 68-«Эмми» нуфузли телевизион мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросим ABC телеканали томонидан трансляция қилинди. 

Тақдимотда Жеффри Тэмбор «Равшанлик» (Transparent) ва сиёсий жанрдаги «Вице-президент» (Veep) сериалларидаги роллари учун энг яхши комедик актёр сифатида мукофотланган.

«Эмми» талқини бўйича энг яхши комедик актриса сифатида эса Жулия Луи-Дрейфус тақдирланди ("Veep" сериалидаги ижроси учун). Бу унинг саккизинчи «Эмми» мукофоти бўлди. У ўз мукофотини бир неча кун оламдан ўтган отасига бағишлади.

Мавзуга оид
Top