10:43 / 21.09.2016
4672

Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари сони 13 миллиондан ошиб кетди

Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари сони 13 миллион кишидан ошиб кетган. Бу ҳақда, Республика ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Алишер Файзуллаев, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган ICTSUMMIT-2016 саммитида маълум қилди, дея хабар қилмоқда Газета.уз сайти. 

Республикадаги аҳоли пунктларининг 92 фоизи мобиль алоқа билан қамраб олинган. Мобиль рақам эгалари сони 20,8 миллион нафарни ташкил этади, деб таъкидлаган Файзуллаев. 

Халқаро тармоқларга уланиш тезлиги 35 Гбит/сни ташкил этмоқда. 

Магистраль телекоммуникация тармоғи халқаро ва туманлар даражасида 10 марта, вилоят миқёсида 4 мартага кенгайтирилган. 

Рақамли радиореле йўналишлари ва шиша толали алоқа йўналишлари масофаси 23,4 минг кмни ташкил этмоқда. Хусусан, шиша толали тармоқ узунлиги 17,9 минг кмдан 18,9 минг кмгача узайтирилган.
 

Top