АҚШнинг Федерал қидирувлар бюроси актёр Брэд Питт томонидан ўз фарзандларига қаттиққўл муносабатда бўлиш ҳақидаги маълумот бўйича исботлар тўпламоқда, деб маълум қилди Associated Press ахборот агентлиги.
ФҚБ вакили Лора Эмиллернинг айтишича, бюро ОАВда бу ҳақда пайдо бўлган хабарлар бўйича тергов бошлаши мумкин. Питт оиласи билан 14 сентябрда шахсий самолётда парвоз этаётган пайтда гўёки ғазабланиб, фарзандларига бақира кетган ва уларга нисбатан куч ишлатган.
Аввалроқ актёр ўз фарзандларига қаттиққўл муносабатда бўлишда гумон қилингани маълум қилинганди. Ўз навбатида актёрнинг рафиқаси Анжелина Жоли Питт томонидан фарзандларига "хавф" борлигини айтганди.