Округ сайлов комиссияларининг 36,8 фоизини хотин-қизлар ташкил қилмоқда

Фото: ЎзА
23 сентябрда Ўзбекистон ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясининг боришига бағишланган брифинг ўтказилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.
Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов сайловга тайёргарлик ишлари қонунчилик талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастури асосида изчил олиб борилаётганини қайд этди.
Сайлов кампанияси қизғин паллага кириб бормоқда, сайловда иштирок этувчи партиялар аниқланди, уларга имзо варақалари бланкалари берилди. Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчилар имзосини иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида тўплашга ҳақли.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида” ги Қонунга 2015 йил 29 декабрда киритилган ўзгартишларга мувофиқ сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилар умумий сонининг 5 фоизидан 1 фоизигача камайтирилди.
Бу 214 350 нафар сайловчи имзосини ташкил этади.
Бу имзолар камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларни қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.
Анжуманда журналистлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари тузилганлиги ҳақида хабардор қилинди. Округ сайлов комиссияларининг 56,6 фоизи аввалги сайловларда амалий тажриба тўплаган, жамиятимизнинг обрўли вакилларидир. Комиссия аъзоларининг 56 нафари, яъни 36,8 фоизи хотин-қизлардир, уларнинг 12 нафари эса сайлов комиссияларининг раҳбариятидан жой эгаллаган.
Таъкидланганидек, бутун сайлов кампанияси ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилмоқда. Шу мақсадда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ЎзА, “Жаҳон”, “Uzreport” ахборот агентликлари, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан икки томонлама битимлар имзоланди.
Республика матбуот маркази фаолият кўрсатмоқда. Марказий сайлов комиссияси томонидан хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларининг қарийб 400 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди.
Шу билан бирга Марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби нуфузли халқаро тузилмаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклифномалар юборилгани маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таиландга ишлаш учун бориб, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 15:12
-
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради
Жаҳон | 14:54
-
Украина Россиянинг янги юришига тайёрланмоқда
Жаҳон | 14:44
-
ҲАМАСга қарши қўзғалган ғазоликлар, рад этилган «Украинани талаш» режаси
Жаҳон | 13:46
Мавзуга оид

09:49 / 16.10.2021
Президентлик сайлови – мамлакат эртасини белгиловчи муҳим жараён

14:22 / 01.12.2016
Сайлов юксак савияда ўтишига ишонамиз

15:44 / 28.10.2016
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар рўйхатга олинди

10:09 / 08.10.2016