ФЖШММИ сайловолди кампанияси мониторингини бошлади
Фуқаролик жамияти шаклланиши мониторинги бўйича мустақил Институт (ФЖШММИ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайёрлаш ва ўтказиш доирасида сайловолди кампаниясини мониторинг қилиш ишларини бошлаб юборди. Маълумки, шу йилнинг 9 сентябрида Ўзбекистон МСК 2016 йилнинг 4 декабрида Президент сайловини ўтказишни эълон қилган эди.
Ушбу фаолият давомида асосий эътибор сайлов округлари ва участкалари, сайлов комиссияларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун номзодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоларни йиғиш, номзодларни илгари суриш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш жараёнига қаратилади. Энг сўнгги босқичда, ФЖШММИ мутахассислари бевосита сайловнинг ўтказилиши ва натижаларини аниқлашни қамраб олишади.
Мониторингнинг дастлабки ва сўнгги натижалари кенг жамоатчиликка ҳавола этилади. Унда, сайлов қонунчилигини бажариш ҳолати, Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигини амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар акс этади. Шу билан бирга, аҳолининг сайлов маданиятини ошириш ҳамда сайлов қонунчилигини кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш ишлари йўлга қўйилади.
Институт матбуот хизматида қайд этишларича, мониторинг миллий қонунчилик ва халқаро меъёрлар негизида ишлаб чиқилган услуб бўйича амалга оширилади. Бунда, ЕХҲТ инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар бюроси (ИҲДИБ) ва халқаро ташкилотлар ҳамда ички кузатувчиларнинг тавсиялари эътиборга олинган эди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Институт 2007 ва 2015 йиллардаги президентлик сайлови ҳамда 2009 ва 2014 йиллардаги парламент сайловида ҳам мониторинг фаолиятини олиб борган. Унинг натижалари жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилиниб, сайлов қонунчилиги ва халқаро меъёрларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, ОАВда сайлов ҳуқуқлари ва жараёнини тушунтириш, уларни амалиётга жорий қилиш борасида қатор чиқишлар ташкил этилган эди.
Буларнинг барчаси, Институт вакилининг сўзларига кўра, сайловолди кампанияси демократик тамойиллар ва халқаро меъёрлар асосида ўтказишга, сайлов жараёнининг барча босқичида қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлашга имкон беради.
ФЖШММИ томонидан 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларда фуқаролик кузатуви амалга оширилгани ЕХҲТ ИҲДИБ томонидан қайд этилган эди.
Таъкидлаш жоизки, сайловларни фуқаролик кузатуви Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ишларини олиб боришда бевосита иштирок этиш, овоз бериш ва ҳақиқий демократик сайловларда сайланишига имкон беришга қаратилган жамоат назоратининг амалий кўринишидир.
ФЖШММИ фаолияти, айтиш мумкинки, сайлов жараёни, фуқароларнинг ўз қарашларини эркин ифода этишининг ошкора ва шаффоф бўлиши кафолатидир, - дея қайд этишди Институт матбуот хизматида.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Мерц Украинага TAURUS ракеталари етказилишига рози бўлишига умид қилмоқда
Жаҳон | 08:50
-
Трамп Украинада сулҳдан умид узди ва Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
Жаҳон | 08:30
-
Европа кенгаши раиси Антониу Кошта Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон | 08:16
-
Россияга Покистондан мигрантлар олиб кириш учун тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади
Жаҳон | 07:57
Мавзуга оид

21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?

15:52 / 21.03.2025
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди

12:47 / 17.03.2025