Фан-техника | 22:53 / 24.09.2016
7585
2 дақиқада ўқилади

Snapchat ички ўрнатилган камерали қуёшдан сақловчи кўзойнакни тақдим қилди

Фотосурат ва видеохабарлар билан алмашишга мўлжалланган Snapchat мессенжери яратувчилари ўзларининг биринчи гаджетлари – ички ўрнатилган камерали қуёшдан сақловчи кўзойнак Spectacles’ни тақдим қилдилар, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

"Биз энг кичик симсиз видеокамералардан бирини яратдик, у бир қувватланиш билан кун давомида снаплар олишга имкон беради", деб айтилди қурилмага берилган таърифда. Таъкидланишича, қурилма узунлиги 10 сониягача бўлган видео ёзиб, уни Bluetooth ёки  Wi-Fi орқали смартфонга узата олади. 

Кўзойнаклар уч хил рангда – қора, феруза ва коралл рангларида таклиф қилинади. Қурилма 2016 йил кузида савдода пайдо бўлиб, унинг нархи 129,99 долларни ташкил қилади. 

Бундан ташқари, Snapchat асосчиси ва раҳбари Эван Шпигель компаниянинг қайта шаклланишини маълум қилди. Энди компания  Snap Inc. деб аталади. Янгиланган компания ҳам Snapchat’ни ривожлантириш, ҳам Spectacles лойиҳасига кирувчи камера ва бошқа маҳсулотларни яратиш бизнеси билан шуғалланади.  

 

Мавзуга оид