Жамият | 15:38 / 29.09.2016
22095
1 дақиқада ўқилади

Фото: Хитойда бир денгиз икки рангда

Хитойнинг Шаньси вилоятидаги шўр сувли Яньху кўли икки хил рангли сув ҳавзасига айланди.

TJournal нашри келтирган суратда автойўл билан ажралган Яньху кўлининг бир қисми пушти рангга кирганини кўриш мумкин.

Сув рангининг ўзгаришига ҳавзани қизил рангли кўринишга келтира оладиган Dunaliella salina митти сув ўтлари сабаб бўлди. 

Маълумот учун, Яньху дунёдаги энг йирик 3 шўр сувли кўлдан бири ҳисобланади ва «Хитой Ўлик денгизи» номини олган.

Бу кўл дунёда ягона пуштиранг сув ҳавзаси эмас. Дакар шимоли-шарқидаги Ретба, Қримдаги Сассиқ Сиваш, Ғарбий Австралиядаги Ҳиллиер кўллари ҳам турли сабабларга кўра пуштирангда.