Спорт | 18:53 / 01.10.2016
4694
1 дақиқада ўқилади
«Тошкент опен – 2016» халқаро теннис турнирида чехиялик спортчи ғолиб бўлди
Тошкент шаҳрида ўтказилган «Тошкент опен – 2016» халқаро теннис турнирида чехиялик спортчи Кристина Плишкова ғолиб бўлди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида у япониялик теннисчи Нао Хибино устидан 6:3, 2:6, 6:3 ҳисобида устун келди.
24 яшар Кристина Плишкова учун яккалик баҳсларида WTA ғолиблиги фаолиятидаги биринчи шоҳсупа ҳисобланади.