Жамият | 23:20 / 03.10.2016
10644
1 дақиқада ўқилади

"СтопХам" вакиллари Кувайт элчихонаси машинаси ҳайдовчиси билан муштлашдилар

Интернетда "СтопХам" ҳаракати фаоллари дипломатик рақамларга эга машина ҳайдовчиси билан муштлашганлари видеоси пайдо бўлди.

Видеодан кўринишича, "СтопХам" вакиллари автомобиль ҳайдовчисидан машинани тегишли жойга қўйишни сўрашган ва айнан қаерга қўйиш мумкинлигини кўрсатишган. Ҳайдовчи ҳеч кимга ҳалақит қилмаётганини ва ҳайдовчиларнинг биринчи илтимоси биланоқ жойни бўшатишини айтган. Бироқ, у ўзини камерага олинаётганини кўриб, камерага қараб урган, сўнгра машинадан чиқиб ҳаракат фаолларидан бирига ташланган. Оқибатда уларнинг иккиси йўлга ағанаган.

Кейинроқ фаол камерага унинг юзи тирналганини кўрсатган.

Машина ундаги байроқчага кўра, Кувайт элчихонасига тегишлилигини кўриш мумкин.

Аввалроқ Россия Олий суди "СтопХам" ҳаракатини бартараф этиш ҳақидаги қарорини бекор қилганди.