Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Сайёҳлар кўз ўнгида маймунларнинг икки тўдаси "жанжал бошлади"
Хитойда маймунларнинг икки гуруҳи сайёҳлар кўз ўнгида жанжал уюштирди. Томошабинлар томонидан олинган ролик Daily Mail томонидан нашр этилди.
Воқеа Сичуан вилоятида жойлашган Эмэйшань тоғи ёнбағрида содир бўлган. Видеодан маълум бўлишича, жониворлар аввалига бир-бирига ҳужум қилишмаган, сал ўтиб фаол ҳаракатланиш бошланган. Видео сўнгида урушаётган маймунлар одамларни ҳайдай бошлайди.
Эмэйшань тоғи хитойлик буддистлар учун муқаддас маскан саналади, шунингдек, тоғ сайёҳлар учун энг машҳур қадамжолардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:40 / 22.02.2026
Онасиз маймунча IKEA компаниясига миллионлаб доллар фойда келтирди
15:19 / 27.10.2025
Тошкент марказида изғиб юрган чиябўри ушланди
16:59 / 05.04.2025
Паркентда шерлар қурбони бўлган қоровул иши бўйича суд ҳукми ўқилди
08:02 / 05.04.2025