19:33 / 07.10.2016
7619

Анчелотти кимларни дунёнинг энг яхши мураббийлари деб билишини айтди

Фото: bayern.com

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти кимларни энг яхши мураббийлар сифатида билишини айтиб ўтди.

«Дунёнинг энг яхши мураббийлари қаторига Гвардиола, Моуриньо ва Раньери киради. Жаҳонда жуда кўп яхши мутахассислар бор, уларнинг меҳнатини қадрлайман.

Бизнинг меҳнатимиз осон эмас, ҳар доим босим остида ишлаймиз», деган у HNTV телеканалига берган интервьюсида.

Анчелотти биринчи бўлиб номини тилга олган Хосеп Гвардиола ўз вақтида Анчелоттининг ҳозирги жамоаси «Бавария»да ишлаган, янги мавсумдан «Манчестер Сити» бошқарувига киришган.

Жозе Моуриньо ўз фаолиятини «Порту», «Челси», «Интер» ва «Реал» жамоаларида ўтказган, ҳозир «Манчестер Юнайтед» устози ҳисобланади.

Ўнлаб жамоаларда фаолият кўрсатган тажрибали мутахассис Клаудио Раньери эса «Лестер Сити» билан ўтган мавсумда Англия чемпионлигига эришди.

Манба: Tribuna.uz

Top