Спорт | 08:39 / 07.10.2016
6133
1 дақиқада ўқилади

Хакерлар: АҚШлик 583 спортчи даволаш мақсадида тақиқланган моддалар қабул қилган

Fancy Bears хакерлик гуруҳи ўзининг расмий сайтида 2015 йилда даволаш мақсадида истисно тариқасида АҚШлик 583 спортчи тақиқланган моддалар қабул қилганини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ аксилдопинг агентлиги (USADA) илмий раҳбари, доктор Мэтт Федорукнинг мактублари бузиб кирилгандан кейин маълум бўлди.  

Энг кўп истисно велоспорт, енгил атлетика, триатлон, сузиш ва чанғи, яъни чидамлилик ҳал қилувчи ўрин тутган спорт турларида берилган. Бундан ташқари, хакерларнинг маълумотларига кўра, тақиқланган моддаларни 2016 йилги Паралимпиадада араваларда баскетбол ғолиблари бўлган америкалик паралимпиячилар ҳам қабул қилган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид