Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё аэропортларининг Wi-Fi пароллари киритилган ягона харита яратилди
Фото: Aladdintravel.com
Саёҳат пайти аэропортларда ўз вақтингизни интернетсиз ўтказиш энг зерикарли ишлардан бири бўлса керак. Аммо, бир уддабурон йигит бу муаммонинг ечимини топди. Компьютер хавфсизлиги бўйича муҳандис ва саёҳатчи блогер Анил Пўлат бутун дунё аэропортлари Wi-Fi тармоқларининг паролларини ўз фойдаланувчиларига тақдим этувчи интерактив харитани яратди. Шунингдек, ундан фойдаланиш жуда ҳам осон. Фойдаланувчи фақатгина харитадаги бирон бир аэропорт устига босади ва мавжуд алоқалар рўйхати алоҳида ойнада пайдо бўлади.
Пўлат харитани мунтазам равишда янгилаб туради ва шу кунгача дунё бўйлаб 130 аэропортни дастурга киритди. Кўпчилик даставвал буни фойдасиз харита деб ўйлаши мумкин, чунки Wi-Fi паролларини олиш учун интернет керак. Аммо харита ихтирочиси дастурни юклаб олиш мумкин бўлган оффлайн талқинни ҳам яратди.

Мавзуга оид
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
15:41 / 13.03.2026
Давлат думасида мобил интернет ва Wi-Fi йўқолиб қолди
20:51 / 05.03.2026