Лонгтхань аэропортининг қиймати 16 миллиард долларга баҳоланмоқда. Унинг умумий майдони 5 минг гектарни ташкил этади — бу Лондоннинг Хитроу аэропортидан тўрт баравар катта.
Boeing прогнозларига кўра, келаси 20 йил ичида Жануби-Шарқий Осиёда авиайўловчилар оқими уч бараварга ошади. Бунда Хитойда ўрта синфнинг ўсиши ва Ҳиндистон каби ривожланаётган давлатлардан келаётган сайёҳлар сонининг ортиши муҳим омил бўлмоқда.
Ҳозир минтақадаги асосий авиация ҳаби сифатида Singapore Changi Airport аэропорти қаралмоқда. У йилига тахминан 60 миллион йўловчига хизмат кўрсатади ва дунёдаги энг яхши аэропортлардан бири ҳисобланади. Аммо Сингапур ҳам бу билан чекланмаяпти — янги T5 терминали учун 10 миллиард доллар сармоя киритилмоқда. Лойиҳа тугаллангач, аэропорт қуввати 150 миллион йўловчигача етиши мумкин.
Шу билан бирга, Малайзия Куала-Лумпур аэропортини кенгайтиришни, Таиланд эса Суварнабхуми аэропортини модернизация қилишни режалаштирмоқда. Филиппинда эса 14 миллиард долларлик New Manila International аэропорти қурилмоқда.
Лонгтхань нега қурилмоқда?
Лонгтхань аэропорти қурилишининг асосий сабабларидан бири — Tan Son Nhat International Airport Таншоннят аэропортининг ортиқча юклама билан ишлаётгани.
Ҳозир у йилига 40 миллионга яқин йўловчига хизмат кўрсатмоқда. Бироқ аэропорт Хошимин шаҳри ичида жойлашгани учун уни кенгайтириш деярли имконсиз. Шу боис Вьетнам ҳукумати нафақат юкламани камайтириш, балки минтақанинг асосий халқаро авиация марказини яратишни мақсад қилган.
Лонгтхань тўртта терминал ва ҳар бири 4 минг метрлик тўртта учиш-қўниш йўлагидан иборат бўлади. Терминаллар Вьетнам миллий рамзи ҳисобланган лотос гули шаклида қурилади.
Қурилиш уч босқичда амалга оширилмоқда. Биринчи босқич якунлангач, аэропорт йилига 25 миллион йўловчи ва 1,2 миллион тонна юк қабул қила олади. Барча босқичлар тугаллангач эса қувват 100 миллион йўловчи ва 5 миллион тонна юкка етади.
Қурилиш муаммоларсиз кечмаяпти
Осиёда янги мегааэропорт қурилади
13:12 / 12.05.20266 1203 мин
Жануби-Шарқий Осиёда авиация соҳасида йирик рақобат бошланди. Минтақа давлатлари асосий авиация марказига айланиш учун миллиардлаб долларлик янги аэропортлар қурмоқда. Улар орасида Вьетнамда барпо этилаётган Лонгтхань аэропорти энг катта ва энг қиммат лойиҳалардан бири сифатида эътиборни тортмоқда.









