Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуддусдаги трамвай бекатида отишма содир этилди
Фото: AP Photo/Ariel Schalit
Қуддуснинг Гиват а-Тахмошет туманидаги трамвай бекатида номаълум шахс томонидан ўт очилиши оқибатида 8 киши жароҳатланди. Бу ҳақда NEWSru.co.il сайтида хабар берилган.
Жабрланганлардан 2 нафари (улардан бири полициячи, бири йўловчи аёл) оғир аҳволда қолмоқда.
Полиция маълумотига кўра, террорчи Хаим Бар-Лев хиёбонидаги трамвай бекатига оқ автомобилда келган ва тўпланиб турган кишиларга ўт очган. Шундан сўнг Қуддуснинг араблар истиқомат қиладиган Шайх Жароҳ мавзесига жўнаб кетган.
Махсус хизмат вакиллари уни таъқиб қилиш чоғида отиб ўлдиришган. Унинг шахси аниқланган. У Қуддусдаги Сильван кварталида истиқомат қилиб келган 39 ёшли араб бўлган. Унинг автомобилидан М-16 винтовкаси ҳамда граната топилган.
Мавзуга оид
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026
Туркиядаги мактабда рўй берган отишма қурбонлари сони ортди
18:05 / 15.04.2026