13:55 / 09.10.2016
4116

Туркия жануби-шарқида портлаш рўй бериши оқибатида 6 ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: twitter.com/NTV

Туркиянинг жануби-шарқидаги Хаккари вилояти, Шемдинли туманида жойлашган жандермерия постида портлаш содир этилди. Бу ҳақда NTV телеканалида маълум қилинган.

Хабар қилинишича, портлаш оқибатида 6 ҳарбий ҳалок бўлиб, яна 7 киши жароҳатланган.

Теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси ташкилот зиммасига олмади.

Top