Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда «Ош маркази»да портлаш: олти киши ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятидаги Шчучинск шаҳрида жойлашган «Ош маркази» кафесида содир бўлган портлаш ва ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди, қарийб 20 киши турли даражада жароҳат олди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Ақмола вилояти, Бурабай туманига қарашли Шчучинск шаҳридаги «Ош маркази» номли овқатланиш масканида портлаш ва ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна тахминан 20 киши жабрланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти Instagram’да хабар берди.
Идора маълумотига кўра, ўт ўчирувчилар бинодан саккизта газ баллонини олиб чиққан ва 10 нафардан ортиқ кишини қутқарган. Соат 22:40 ҳолатига кўра, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари аниқланмоқда.
Ҳодиса жойида ФВВ ходимлари, Ақмола вилояти ҳокимияти раҳбарининг ўринбосари, тиббий хизматлар, полиция ҳамда газ-техник инспекция вакиллари иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
09:17 / 05.05.2026