Жаҳон | 20:36 / 13.10.2016
6609
2 дақиқада ўқилади

Рим папаси: насронийликни ҳимоялаб, қочқинларга қарши чиқувчилар – иккиюзламачилардир

Фото:pastinfo.am

Рим папаси Франциск Ғарбда насронийликни ҳимоялаб, бироқ шу билан бирга қочқинларга ёрдам беришни рад этадиганларни иккиюзламачиликда айблади.

"Зиддият мавжуд: Ғарбда насронийликни ҳимоя қилишни истаганлар, бошқа томондан, қочқинларга ва бошқа динларга қарши чиқмоқдалар", деб айтди понтифик Ватиканда лютеран-зиёратчилар гуруҳини қабул қилиш вақтида.

Францискнинг айтишича, гап бу вазиятда "касаллик ёки умуман Исо пайғамбар энг кўп қоралаган гуноҳ – иккиюзламачилик" ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга папа бу феномен ҳақида ОАВ ҳар куни хабар бераётганини айтди.

Эътиборлиси, 13 октябрда Муқаддас тахт Франциск томонидан Бутунжаҳон муҳожир ва қочқинлар куни муносабати билан йўллаган мактубни оммага таништирди. Бу кун Рим-католик черкови томонидан 2017 йил 15 январда нишонланади.

Понтифик бу ҳужжатда барча кўнгилли одамларни авваламбор балоғатга етмаган муҳожирлар ҳақида қайғуришга чақирган. Унинг айтишича, бундай болалар "кўримсиз бўлгани ва овозга эга бўлмагани сабабли энг заиф гуруҳни" ташкил қилади. 

"Улар уч карра заифдирлар, чунки ёшдирлар, чунки хорижликдирлар ва чунки ҳимоясиздирлар ҳамда турли сабабларга кўра ўз юртларидан олисларда яшашга мажбурдирлар", деб таъкидлаб ўтди папа.

Бутунжаҳон муҳожир ва қочқинлар куни черков томонидан 1915 йилдан бери нишонлаб келинади. Охирги вақтлар папа халқаро ҳамжамият эътиборини Европага Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан оммавий миграция қилиш муаммосига қаратиб келади.

 

Мавзуга оид