Жаҳон | 11:38 / 25.09.2023
6739
1 дақиқада ўқилади

Рим папаси: қурол савдоси - Украинадаги можаро сабабларидан бири

Понтифик украиналикларни ўз тарихида кўп азоб-уқубатларни бошдан кечирган «жафокаш халқ» деб атади.

Фото: Alessandro Di Meo / EPA / ТАСС

Украинадаги қуролли можаро қурол сотувчиларга фойда келтиради. Бу ҳақда Рим папаси Франциск маълум қилди

«Бир неча ой олдин The Economist нашри бугунги кунда энг юқори даромад келтирадиган инвестициялар қурол ишлаб чиқарувчи заводлар эканлигини хабар қилган эди. Улар, шубҳасиз, ўлим фабрикаларидир», - деди понтифик.

Унинг сўзларига кўра, украиналиклар ўз тарихида кўп азоб-уқубатларни бошидан кечирган «жафокаш халқ»дир. 

«Энди биз баъзи давлатлар орқага қадам ташлаётганини ва Украинага қурол бермаётганини кўряпмиз. Улар Украина халқи учун жиддий салбий оқибатлар олиб келадиган жараённи бошламоқда ва бу ёмон», - деди Франциск. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид