Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги баҳсли ҳудудларни ўрганди
Тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2016 йилнинг 5-14 октябр кунлари Андижон ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.
Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикасининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Жалол-Обод, Ўш ва Боткен вилоятлари туташган ҳудудларда Давлат чегараларидаги 55та участкада қўшма дала текширувлари ўтказилди.
Музокаралар якунларига кўра томонлар Протокол имзолашди.
Учрашувлар дўстона шароитда, турли даражалардаги сўнгги Ўзбекистон-Қирғизистон мулоқотлари каби руҳда ўтди.
Сентябрь ойида Ўзбекистон ТИВ делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегациялари икки давлат чегараларидаги 23та участкада дала текширувлари ўтказганлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:31 / 01.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистон томонидан берилган ер участкаларини расмийлаштиришни якунлади
20:23 / 16.01.2025
Боку ва Ереван чегара делимитацияси учун янги ҳудудни белгилаб олди
11:25 / 22.04.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
22:35 / 19.04.2024