21:45 / 15.10.2016
10653

Манба: БМТ ходимлари Ҳалабга жангариларни олиб кетиш учун етиб келдилар

Фото: RIA

БМТ ходимлари Суриянинг Ҳалаб шаҳри туманларидан бирига шаҳарнинг шарқий қисмидан қуролланган тузилмалар жангариларини олиб чиқиш жараёнини бошлаш учун етиб келдилар, деб маълум қилди воқеа жойидаги манба Sputnik нашрига.

Аввалроқ Ҳалабдан "Жибҳат ан-Нусра" жангариларини олиб чиқиш ташаббусини БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура билдирганди. Россия бу фикрни қўллаб-қувватлаган.  

Манба маълумотларига кўра, БМТ ходимлари Бўстон ал-Қаср туманига келганлар. У ерда жангариларни олиб чиқиб кетиш учун автобуслар шай турибди.

Тахминча, жангарилар у ёки гуруҳга мансублигидан қатъий назар олиб чиқиб кетилади. Уларнинг аниқ сони номаълум. Шунингдек, жангарилар қайси томонга олиб кетилиши ҳам ноаниқ. 

 

Top