Самарқандда тунги клублар бўйича ўтказилган рейдда 200 га яқин одам ушланди
Самарқандда тунги клублар бўйича рейд ўтказилди. Рейд натижаларига кўра 200 га яқин одам ушланди. Тунги клуб, ресторан ва интернет-кафеларнинг 10 дан кўпроқ эгалари маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Самарқанднинг "СТВ" телерадиокомпанияси маълум қилди.
Самарқанд ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан "Базалик", "Войс", "Учрашув" , "Даймонд Холл" ва бошқа тунги клублар бўйича ўтказилган текширувда меҳнат қонунчилиги, санитар меъёрлар бузилгани аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимининг айтишича, тунги клублар соат 23.00гача ишлаши мумкин. Акс ҳолда ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан тунги клублар эгаларига нисбатан муайян чоралар кўрилади.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойида Самарқанд ҳокимияти ҳуқуқ-тартибот муассасалари билан биргаликда Самарқанд вилоятидаги тунги клублар бўйича 700 дан кўпроқ, Самарқанд шаҳри бўйлаб эса 130 та рейд ўтказган. Бунинг натижасида қоидабузарликлар анчагина камайган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
12:28 / 11.11.2024