Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада Соғлиқни сақлаш вазири 34 ёшида хасталикдан вафот этди
Литва Соғлиқни сақлаш вазири Юрас Пожела 34 ёшида оламдан ўтди. Унинг ўлимига панкреатит - меъда ости бези яллиғланиши сабаб бўлган. Бу ҳақда Социал-демократик партия вакили, Сейм вице-спикери Альгирдас Сисас маълум қилган.
«Қайғу билан ўз сафдошим ўлими ҳақида маълум қиламан. Уни хасталик орамиздан олиб кетди», — деган у. Пожела Литва ҳукуматидаги партия етакчиларидан бири эди.
Марҳум 17 август август куни шифохонага ётқизилганди. Унинг ҳолати кейинги ойда оғирлашди. Шифокорлар якунда унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.
Хаста бўлишига қарамасдан унинг номи партиянинг 9 октябрь куни ўтказилган парламент сайловлари биринчи турига тақдим этган рўйхатида қайд этилганди.
Мавзуга оид
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
12:23 / 24.03.2026
Литва Беларусдан дрон учиб келганини маълум қилди
15:45 / 23.03.2026