Light | 12:19 / 22.10.2016
10561
1 дақиқада ўқилади
Экстремал 4 км лик тик қояни забт этди
27 ёшли тоғ чанғичиси-экстремал Жереми Хейц Пеннин Альпларидаги (Швейцария) деярли тик қояни забт этди. У буни май ойида амалга оширишга муваффақ бўлган, бироқ бунинг суратлари ва видеоси шу ҳафтада чоп этилди.
4200 метрдан баландроқ бўлган бу қоя ҳали ҳеч ким томондан забт этилмай келаётганди. Бироқ Жереми енгилишга ўрганмаган ва ўз мақсадига эриша олди.