Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва жаҳон саҳнасидаги энг муҳим воқеаларнинг фотоальбоми
Ўтган ҳафта мобайнида дунёнинг барча бурчакларида ўзига хос турли воқеалар бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси қизиқарли ва диққатга сазовардир. Аммо ана шу воқеалар суратлар орқали қабул қилинса, у янада жонланади, янада бойиди.
Туркияда ўрта осиёлик журналистлар иштирокидаги анжуманда 15 июль воқеалари юзасидан батафсил маълумот берилди
Фото: kun.uz
Дунёдаги энг ингичка ноутбук сотувга чиқарилди
Фото: Acer
Испаниялик мусулмон Маккани зиёрат қилгани 9 минг километр пиёда босиб ўтди

Роналду «Легия»га қарши ўйиндан кейин бедаво хасталикка йўлиққан «Рейнжерс» афсонаси билан учрашди

Хитойлик беш карра Олимпиада чемпиони 23 ёшида фаолиятини якунлади
Фото: Getty Images
Лас-Вегасда Клинтон ва Трампнинг самолётлари «учрашди»
Фото: The Daily Mail
Буюк Британиянинг Нортгемптон шаҳри полицияси маҳаллий дўконлардан биридан 2 метрлик жалюзини ўғирлаб кетмоқчи бўлган кимсани қидирмоқда. Воқеа 16 октябрда юз берган.
Фото: northants.police.uk
Tesla тўлиқ автоном электромобилларини намойиш қилди
Фото: scoopnest.com
19 октябрда Россия Мини-футбол ассоциацияси ўзининг "ВКонтакте"даги саҳифасида россиялик спортчиларнинг Эрон маҳаллий жамоаси билан ўтказган ўртоқлик учрашуви фотоҳисоботи билан бўлишди. Ижтимоий тармоқдаги изоҳ қолдирувчилар эътиборини россиялик спортчи қизларнинг ноодатий кўриниши жалб қилди - улар мусулмон рақиблари каби майдонга ҳижобда тушишди.

ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши иштирокчилари Самарқандни зиёрат қилди

Тошкент шаҳрида "Каптива" автомобили ёниб кетди
Фото: Facebook/Водители Ташкента
Швейцарияда нархи 20 минг доллар бўлган Пикачули соат ишлаб чиқаришди
Фото: RJ-Romain Jerome
Британиялик дизайнер турли ирқлар учун мусулмонча либослар коллекциясини тақдим этди
АҚШда 1989 йилги жиноят фош этилди
Фото: kshb.com
Эстонияликлар Lamborghini усулида велосипед яратишди
Фото: Velonia
Данияда тошга туширилган қадимий харита топилди
Фото: The Local
Парвоз этаётган самолёт манзараси кишини таъсирлантиради, аммо унинг учун янгилик ҳисобланмайди. Лос-Анжелесдан бўлган фотосуратчи Майкл Келли битта суратда дунёнинг турли аэропортларидан парвоз этаётган самолётлар тасвирларини жамлашга қарор қилди.

Америкалик тадқиқотчи Жанубий Америкадан Австралиягача йўл босиб, қамиш қайиқда Тинч океанини кесиб ўтмоқчи.
Фото: Fox News
Россиянинг Ямалида Ми-8 вертолёти фалокатга учраши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди
Фото: RIA
Сиз кўрмаган ва билмаган 20 та экзотик мева

Англия осмонида кам учрайдиган ҳодиса - ойли камалак
Фото: BEN GWYNNE
Австрияда Гитлер туғилган уй бузиб ташланади
Фото: AP
Ўз итига татуировка қилдирган бразилиялик бешафқатликда айбланди
Фото: CEN
Дубай полицияси 2017 йилда биринчи робот-полициячи ўз ишини бошлаши ҳақида эълон қилди.
Фото: arabianbusiness.com
Испанияда минглаб итлар ҳайвонларни ҳимоя қилиш акциясида иштирок этди
Фото: Twitter.com/ABC
Гонконгда тутқунликда яшовчи энг қари панда ухлатиш орқали ҳаётдан кетказилди
Фото: sam tsang
Грецияда полиция ва муҳожирлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди
Фото: Twitter/ToChangeEverything
Италия футболида яна бир шов-шув: «Интер» мухлислари ва Икарди можароси

Тошкент АЁҚШларида бензин тақчиллиги кузатилмоқда
Фото: Kun.uz
Самарқандда помидор комбайнда териб олинмоқда
Руминиядаги Дракула қасри 1948 йилдан бери илк марта меҳмонларни тунашга таклиф қилмоқда
Фото: © AP
Тошкент учун 2011—2012 йиллар давомида Чехиядан олиб келинган замонавий Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди.
Фото: Facebook / «Samarkand.Samarkandcy»
Жоли-Питтнинг собиқ тан соқчиси ўзини болаларнинг норасмий отаси деб атади
