Жаҳон | 10:28 / 25.10.2016
5567
1 дақиқада ўқилади
Австралия бош вазири иштирокидаги мажлис ўтаётган бинода шифт қулаб тушди
Австралия бош вазири Малкольм Тёрнбулл иштирокидаги мажлис ўтказилаётган бино ҳудудида шифт қулади. Ҳодиса Брисбен шаҳрида рўй берган.
ABC News телеканали маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳатланган, бош вазир ва мажлиснинг бошқа иштирокчиларига жабр етмаган.
Маҳаллий нашрнинг ёзишича, 36-қаватдаги хоналардан бирининг шифти қулаган, шу қаватдаги бошқа залда бош вазир иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтаётганди.
Полиция маълумотига кўра, бу ҳодиса ҳоллда рўй берган ва талофатсиз кечган.