10:02 / 25.10.2016
4110

Кения президенти 3000га яқин маҳбусга нисбатан белгиланган ўлим жазосини юмшатди

Фото:vesti.az

Кения президенти Ухуру Кениата душанба куни 2747 нафар маҳбусга нисбатан белгиланган ўлим жазосини бир умрлик қамоқ жазосига алмаштирди. Бу ҳақида Agence France Presse хабар берди

Президент ўлим жазосини алмаштириш ҳақидаги фармондан ташқари, яна 102 нафар маҳбусни афв этиш ҳақидаги буйруқни имзолади. 

2009 йилда Кениянинг собиқ президенти Мваи Кибаки 4000 нафардан ортиқ маҳбусга нисбатан белгиланган ўлим жазосини алмаштирган. 

 

Top