Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама Трампнинг гапларига кесатиқ билан жавоб берди
Фото: Jimmy Kimmel / Twitter
АҚШ президенти Барак Обама АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг гапларига комик Жимми Киммел шоуси эфирида изоҳ берди. Обама иштирокидаги бу шоудан парча бошловчининг твиттер-аккаунтида чоп этилган.
Айни вақтгача 8 мингта лайк ва 6 мингта репост тўплаган роликда Обама Mean Tweets рукни доирасида унга фойдаланувчилар юборган хабарларни ўқиётганда улар орасида Трампнинг расмий аккаунти @realDonaldTrump’дан жўнатилган хабар ҳам бўлган. "Обама АҚШ тарихига энг ёмон президент сифатида киради", деб айтилган Трамп хабарида.
"Нима ҳам дердим, @realDonaldTrump, жуда бўлмаса мен тарихга президент сифатида кираман", деб жавоб берган Обама Трамп ҳеч қачон президент бўла олмаслигига шаъма қилиб. Шундан кейин Обама хабарларни ўқиётган iPhone’ни ерга ташлаган.
Мавзуга оид
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
21:30 / 06.02.2026
Трамп Обама юзи тасвирланган маймун видеосини эълон қилди
08:53 / 05.01.2026
Die Zeit: BND йиллар давомида Обаманинг самолётидан қўнғироқларни тинглаб келган
20:46 / 10.08.2025