Жамият | 18:54 / 25.10.2016
9064
1 дақиқада ўқилади

Олимлар: Ҳомиладор аёлларга автомобиль бошқариш тақиқланади

Фото: The Sun

Ҳомиладор аёлларнинг автомобиль бошқариши қийин, чунки улар йўлдаги ҳаракатни яхши назорат қила олишмайди. Бу ҳақида немис олимларининг тадқиқотига таяниб, MailOnline нашри маълум қилди

Тадқиқот давомида 30 нафар ҳомиладор ва яна 30 нафар ҳомиладор бўлмаётган аёлларга бир қатор вазифалар берилди ҳамда уларнинг бажарилиши жараёнида аёлларнинг тезлиги, ўзини тутиши кузатилди. 

Натижалар аёллардаги ҳомиладорлик муддати қанча катта бўлса, улар эслаб қолиш, тез муносабат билдириш, лабиринтдан тўғри йўл топиш каби вазифаларни шунчалик яхши уддалай олмаганликларини кўрсатган. Бу бўлажак оналарда эстроген гармонининг ошиши билан изоҳланади, у йўналишни тўғри белгилашга жавоб берувчи мия қисмининг фаолиятига таъсир кўрсатади. 

Олимлар ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлларга автомобиль бошқарувини ишонмасликни тавсия қилишди. 

Мавзуга оид