Ўзбекистон | 15:26 / 26.10.2016
5891
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга Жон Керрининг ўринбосари ташриф буюради

Фото: runrun.es

26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Суҳбат чоғида бўлажак икки томонлама алоқаларнинг амалий жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон—АҚШ ҳамкорлигининг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ТИВ хабарига кўра, 2016 йилнинг 27 октябрь куни АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф давомида Т.Шеннон давлат раҳбарияти томонидан қабул қилинади ҳамда қатор бошқа учрашувлар ўтказади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид