Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания кўчаларида Трампга қарши антиқа автобуслар ҳаракатланмоқда
Фото: Facebook/DR Nyheder
2016 йилги АҚШ президентлигига сайлов турли ҳазиллар билан бошланди. Бироқ муҳим сана яқинлашгани сайин вазият тобора жиддийлашиб бормоқда. Трампга қарши ҳаракатланаётган мана бундай антиқа автобуслар эса яна инсонни кулгига чорлайди.
Мазкур автобус Копенгаген кўчаларида пайдо бўлди ва кўринишидан одамни кайфиятини кўтаради. Автобус ёнида турган инсонлар Социал халқ партияси вакиллари бўлиб, бу эълонни амалга оширишдан мақсад чет элдаги америкаликларни овоз беришга чақиришдир.
Видео Дания DR Nyheder нашрининг фейсбукдаги саҳифасига қуйидаги изоҳ билан юкланди: "Биз Америка фуқароларига шуни эслатиб қўймоқчимиз: овоз беришни унутманг – бунинг ўз оқибати бор".
Мазкур ибора Социал Халқ партияси раиси Pia Olsen Dyhr'га тегишли.
"Мен Трампнинг президент бўлиши жаҳон ривожи, жумладан, Дания учун ижобий бўлади, деб ҳисобламайман", - деди у The Associated Press нашрига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
10:03
Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тагача қисқартирилди
14:30 / 23.12.2025
Тошкентда автобус йўналишларидан бирининг қатнови қисқартирилади
08:44 / 22.12.2025
«Тошшаҳартрансхизмат» автобус шиналари ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирди
12:12 / 21.12.2025