09:26 / 09.11.2016
4007

Бэйл олтинчи марта Уэльсда йил ўйинчиси бўлди

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл Ульсда йилнинг энг яхши ўйинчиси номини қўлга киритди. Бэйл бу номга қаторасига 4-марта ва охирги 7 йилда олтинчи марта эришмоқда.

Бэйл 2016 йилда «Реал» билан чемпионлар лигасида ғолиб бўлди ва Уэльс терма жамоаси билан Евро-2016 яримфиналига чиқди.

«Уэльснинг йил ўйинчиси бўлиш - мен учун катта шараф. Ҳаммага катта раҳмат» , деб ёзди Бэйл ўз твиттерида.

Маълумот учун, «Сток Сити» ярим ҳимоячиси Жо Аллен бу мукофотга 2 марта эга чиққан. Ғолиб футболчилар ва мухлислар овоз бериши орқали аниқланади.

Top